Жаҳон | 09:34 / 25.08.2016
4881
1 дақиқада ўқилади
Колумбия ҳукумати инқилобий кучлар билан сулҳга эришди
Колумбия ҳукумати ва Колумбия инқилобий қуролли кучлари (КИҚК) ўзаро зиддиятга барҳам берувчи тарихий келишувни имзолади, деб хабар қилмоқда «Би-би-си» телеканали.
«Ҳукумат ва КИҚК вакиллари баёнотига кўра, улар барқарор ва узоқ ҳукм сурувчи тинч Колумбияни барпо этиш учун якуний, ҳар томонлама чуқур ўйланган ва сўнгги келишувга эришганлар», — дейилади хабарда.
Колумбия ҳукумати делегацияси раҳбари Умберто де ла Калле ва КИҚКнинг музокаралардаги бош вакили Иван Маркес Куба пойтахти Ҳаванада бўлиб ўтган махсус анжуманда келишувни имзолаганлар.
Мавзуга оид
00:47 / 26.10.2024
Италиялик наркосавдогар Эскобар қабри олдида суратга тушганидан кейин қўлга олинди
18:57 / 22.10.2024
Колумбияда Италия мафияси етакчиси қўлга олинди
11:10 / 22.10.2024
Колумбияда 2023 йилда рекорд миқдорда кокаин ишлаб чиқарилди
09:20 / 16.10.2024