Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда дунёдаги илк ҳайдовчисиз такси хизмати йўлга қўйилди
25 август куни Сингапурда nuTonomy компанияси томонидан дунёдаги илк ҳайдовчисиз такси хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.
Аниқлик киритилишича, юқори технологияли автопаркда бундай автомобиллардан олтитаси бор, nuTonomy компанияси ходими келгусида бу миқдор 12тага оширилишини айтиб ўтган.
2018 йилгача эса компания бутун автопаркни ҳайдовчисиз бошқарувли бўлган Renault Zoe ва Mitsubishi i-MiEV электрокарлари билан тўлдиришга ваъда бермоқда.
Бундай автомобиллар Lidar тизими билан таъминланган, у маконда мўлжал олиш учун лазердан фойдаланади. Шунингдек, автомобиллардаги ускуналар панелига тўсиқларни сканерлаш ва светофорлардаги сигнал ўзгаришларини аниқлаш учун иккитадан камера мавжуд.
Дунёдаги илк ҳайдовчисиз таксилар марказдан 2,5 кв миль масофа ҳудудида ҳаракатланади. Хизматдан фойдаланиш учун мижозлар компаниянинг махсус таклифномасига эга бўлиши керак бўлади.
Компаниянинг бош директори Даг Паркенинг ҳисоблашича, nuTonomy хизматлари йўлга қўйилиши шаҳардаги автомобиллар сонини 900 мингтадан 300 мингтагача тушириш имконини беради.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025