Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
27 август Италияда мотам куни дея эълон қилинди
Италияда 27 август мамлакат марказида чоршанба куни рўй берган ва 278 кишининг ҳаётига зомин бўлган вайронкор зилзила сабаб мотам эълон қилинди.
Мотам муносабати билан Италия ҳудудидаги барча ҳукумат биноларидаги давлат байроғи туширилади.
Эслатиб ўтамиз, 24 август куни Италия марказида 6,0 магнитўдали зилзила рўй берди. Ер ости силкинишлари мамлакатнинг кўплаб шаҳарлари, жумладан, Рим, Флоренция ва Болонияда ҳам кузатилди. Вайронкорлик ҳолати учта вилоятда — Лацио, Умбрия ва Маркада қайд этилди. Табиий офат натижасида Лациода 229 киши (Аматриче ва Аккумоли шаҳарларида), Маркда — 49 (Аркуата-дель-Тронто ва Пескара-дель-Тронто шаҳарларида) қурбон бўлди.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026