Жамият | 10:53 / 27.08.2016
17992
2 дақиқада ўқилади

Америкада автомобиль дилери автотураргоҳида ноёб ўғрилик содир этилди

АҚШнинг Техас штати Тайлер шаҳрида номаълум кимсалар, умумий қиймати 200 минг долларга баҳоланган ўғриликни содир этишди. Гап шундаки, улар Peltier Chevrolet дилерлик маркази автотураргоҳидаги 48та янги автомобилларнинг ғилдиракларини ўғирлаб кетишган, деб хабар қилмоқда Automotive News нашри.

Видеокузатув камералари қайд этган ёзувларга мувофиқ, тунги соат бирларда сотилмаган автомашиналар турган майдон дарвозаси яқинига фургон келган. Номаълум кимсалар қулфни кесиб, катта ёритиш чироғини синдиришган. Шу сабаб, жиноятни содир этишда неча киши иштирок этганини полиция ходимлари тахмин қила олмаяпти. 

Ўғрилар 48та машина балонларини ечиб олишга «4 соатга яқин вақт» сарфлашган. Айрим машиналарни ғишт кўтариб турган бўлса, бошқалари шундоқ ерда қолдирилган. Ўғирланган ғилдиракларнинг барчаси 20-22 дюймли балонлар бўлган.

Автосалон вакилларининг сўзларига кўра, улар хавфсизлик текширувларини ўтказишади. Бундан ташқари, дилерлик Маркази суғурта компанияси билан боғланган, бироқ, етказилган зарарнинг аниқ қиймати маълум қилинмаяпти.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид