Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Боруссия Д" Обамеянгнинг дубли эвазига мавсумни ғалаба билан бошлади
Германия Бундеслигасининг дастлабки тур учрашувлари давом этмоқда. Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ўз майдонида "Майнц"га қарши тўп сурди. Бу ўйинда мезбонлар сафида Пьер-Эмерик Обамеянг икки маротаба гол киритиб, жамоасига ғалаба келтирди. Баҳс якунига етиб қолган вақтда эса Муто дортмундликлар дарвозасини ишғол қилди. Якунда 2:1 ҳисобида "Боруссия Д" ғалаба қозонди.
"Айнтрахт" эса кутилмаганда "Шальке"ни 1:0 ҳисобида мағлуб қилиб, тур сенсациясини қайд этди.
"Боруссия Д" - "Майнц" - 2:1
Голлар: 1:0 – 17 Обамеянг, 2:0 – 89, пенальти Обамеянг, 2:1 – 90 Муто.
Огоҳлантиришлар: Бросински (13), Сердар (44), Онисиво (88).
"Айнтрахт Ф" – "Шальке-04" - 1:0
Гол: 1:0 – 13 Майер.
Огоҳлантиришлар: Кайсара (67), Варела (87), Маскарель (88), Гайс (89).
Четлатиш: Хектор (79).
Мавзуга оид
16:06 / 29.11.2025
Лондонда дерби, Италияда пешқадамлар тўқнашуви. Ҳафта ўйинлари анонси
07:58 / 05.05.2025
«Бавария» 34-марта Германия чемпионлигини қўлга киритди
01:58 / 02.06.2024
«Реал» — 15 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби
17:31 / 19.05.2024