Жаҳон | 07:55 / 27.08.2016
4769
1 дақиқада ўқилади

Италиядаги зилзила қурбонлари сони 281 нафарга етди

Айни вақтга келиб Италиядаги зилзилалар қурбонлари сони 281 нафарга етди. Бу ҳақда Rai News телеканали хабар бермоқда.

Охирги маълумотларга кўра, 388 киши шифохоналарга ётқазилган ва 2,5 мингдан кўпроқ одам бошпанасиз қолиб кетган. 

Италия ҳукумати 27 августни зилзила қурбонлари хотирасига мамлакатда мотам куни деб эълон қилишга қарор қилди.

Қутқарувчилар зилзиладан азият чеккан Аматриче, Аккумоли, Пескара-дель-Тронто ва Аркуата-дель-Тронто шаҳарларидаги харобалар остида қолиб кетган одамларни қидиришни ва зилзила оқибатларини бартараф этишни давом эттиришмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид