Спорт | 20:45 / 27.08.2016
44355
1 дақиқада ўқилади

Криштиану Роналду фаолиятини қачон тугатмоқчи эканлигини маълум қилди

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини 41 ёшида Мадриднинг "Реал" клубида якунламоқчи эканлигини эълон қилди. Яқин орада ҳужумчи мадридликлар билан янги шартнома тузмоқчи.  

"Реал" билан шартномамни узайтирмоқчиман. Мен дунёдаги энг яхши клубда ўйнамоқдаман ва фаолиятимни 41 ёшимда шу ерда якунламоқчиман", деб айтди Роналду.

Португалиялик унинг ҳозирдаги асосий вазифалари орасида Испания чемпионати ва кубоги ҳамда Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш борлигини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, футболчи Россияда ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатида ўз терма жамоасига ёрдам бермоқчи.

"Бу йил унутилмас бўлди. Европанинг энг яхши ўйинчиси учун совға – ажойиб мавсумга якун ясовчи муҳим унвондир. "Реал" ва терма жамоа бўйича шерикларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман", деб ўз сўзларини якунлади Роналду.

Мавзуга оид