Жаҳон | 15:29 / 27.08.2016
8743
1 дақиқада ўқилади
Шанхайда йирик аксилтеррор ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
ХХРнинг Шанхай шаҳрида йирик аксилтеррор машғулотлар бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилаяпти Синьхуа агентлиги.
Хабарларга кўра, ўқув амалиётлари Шанхай аксилтеррор қўмитаси томонидан Хитой халқ армияси Шанхай гарнизони ҳамда шаҳар жамоат хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Аммо, ҳарбий хизматчилар ва жанговар техникалар сони, ўқув машқлари неча кун давом этишига ойдинлик киритилмаган.
Аввалроқ, Хитой ОАВ хабар қилганидек, терроризм таҳдиди кучайиб бораётгани ва Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтажак G20 саммити муносабати билан Шанхай аэропорти ва темир йўл вокзалларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Мавзуга оид
13:23
Германия ТИВ раҳбари ХХРни РФга ҳарбий ёрдам бермаслик ҳақида огоҳлантирди
00:31 / 16.09.2024
Шанхай аэропортларида «Бебинка» тайфуни туфайли барча рейслар бекор қилинмоқда
19:01 / 27.02.2024
Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги аксилтеррор машғулотларида иштирок этади
19:31 / 07.06.2023