Жаҳон | 14:38 / 28.08.2016
7009
1 дақиқада ўқилади

Гризманн ўз жамоасининг мавсум бошидаги ўйинларини танқид қилди

«Атлетико»нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания чемпионатининг 2-турида «Леганес»га қарши кечган ва 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди. Чемпионатнинг 1-турида мадридликлар жамоаси лиганинг бошқа бир дебютанти «Алавес»ни мағлуб эта олмаганди (1:1).

«Агар «Атлетико» шундай ўйнашда давом этса, лигада жон сақлаб қолиш учун курашади. Жамоа мухлисларни хафа қилмоқда. Биз уйғонишимиз керак.

Евро-2016 турниридан кейин тикланганманми? Менда ҳаммаси жойида, фақат тезлигимни янала оширишим керак. Ўз даражамга қайтиш устида ишлаяпман», деган Гризманн.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид