Жаҳон | 18:52 / 28.08.2016
32207
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда 29 август мотам куни деб эълон қилинди
Қирғизистон президенти мамлакат фуқаролари Москвадаги омборхонада чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлгани муносабати билан 29 августни мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.
"Президент 29 августни фожиа қурбонлари хотираси учун мотам куни деб эълон қилди", дейилган хабарда.
Шу куни мамлакатда давлат байроқлари туширилиб, қўнгилочар тадбирлар бекор қилинади. Радио ва телеканалларда кўнгилочар дастурлар ва реклама тўхтатилади.
Ёнғин 27 август, шанба куни эрталаб содир бўлди. Бундан олдинги хабарларда ҳодиса вақтида ҳалок бўлган 17 кишининг 14 нафари қирғизистонлик экани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
17:30
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024