Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Цукерберг Италиядаги зилзила жабрдийдаларига ёрдам ажратди
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг Италиядаги зилзила жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш учун Қизил Хоч ҳисобига 500 минг доллар хайрия қилди.
"Мен зилзила ҳақида эшитганимдан кейин қайғуга тушдим ва менинг биринчи муносабатим ёрдам бериш учун нима қилиш кераклиги ҳақидаги савол бўлди. Биз Қизил Хоч билан бирга кўпроқ нарса қилишни истадик. Биз 500 минг доллар хайрия қилдик ва улар ихтиёрига ўз платформамиздан фойдаланишни тақдим қилдик", деб айтди Цукерберг Римда Италиянинг етакчи университетларидан бири Luiss’даги нутқида.
Бундан аввалроқ Цукерберг рафиқаси Присцилла Чан билан Рим папаси қабулида бўлди ва Италия бош вазири Маттео Ренци билан учрашди.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026