Ўзбекистон | 17:01 / 29.08.2016
15523
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВ Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон томони  Москвадаги ёнғинда 14 нафар қирғизистонлик, Бишкек—Ўш йўлидаги автоҳалокатда тўққиз киши ҳалок бўлгани муносабати Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

"2016 йилнинг 29 август куни Тошкент шаҳридаги Қирғизистон Республикаси элчихонасида 27 август куни Москва шаҳридаги ёнғин ва Бишкек-Ўш автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қурбон бўлган Қирғизистон фуқаролари хотирасига мамлакатда эълон қилинган мотам куни муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди", дейилган хабарда.

27 август, шанба куни эрталаб Москванинг Алтуфьевск шоссесида жойлашган «Печатний экспресс» МЧЖ босмахонасига қарашли омборда рўй берган ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг 14 нафари Қирғизистон фуқаролари эди.

29 август куни мамлакатда мотам куни деб эълон қилинди.

Мавзуга оид