Жаҳон | 07:22 / 30.08.2016
3516
1 дақиқада ўқилади

АҚШ газетаси Клинтон саломатлиги ҳақида мақолалар ёзган муаллифни жазолади

АҚШнинг Huffington Post газетаси блогер Дэвид Симаннинг АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтоннинг саломатлиги ҳақидаги иккита мақоласини ўз сайтидан ўчириб ташлади. Бундан ташқари, журналистнинг газетадаги аккаунти тўсиб қўйилди.  
 
Шу тариқа, нашр Симанни августда Клинтонни сайловчиларга ўз саломатлиги ҳақида маълумот беришга чақирган ва сиёсатчининг саломатлиги ёмонлигига шаъма қилган иккита хабар ёзгани учун жазолади. 

Журналист иш берувчисининг бу хатти-ҳаракатларидан таажжубланмоқда. Унинг айтишича, нашр иккала мақолани ҳам ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ва тушунтиришларсиз ўчириб ташлаган. "Бу нима – Хитойми? Одамлар конституцияга биринчи тузатма (сўз ва матбуот эркинлигини ҳимояловчи) билан ҳимояланмаганларми?", деб ёзди блогер твиттерда.

Охирги маҳал Клинтон соғлиғи АҚШ жамоатчилигини жиддий ташвишлантирмоқда. Хавотирларга сиёсатчининг сайловолди нутқи ва журналистлар билан суҳбат вақтида тормозлашган ҳаракатлари сабаб бўлган.   

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид