18:23 / 30.08.2016
4807

Германия эркин савдо музокаралари айбдорини маълум қилди

Фото: Wolfgang Kumm / AP

АҚШ Трансатлантика савдо ва инвестиция ҳамкорлиги бўйича музокараларда ЕИнинг энг минимал стандартларига риоя қилишни ҳам хоҳламади, дея баёнот берган ГФР вице-канцлери, иқтисодиёт вазири Зигмар Габриэль. ТАСС агентлигининг хабар қилишича, ҳозирча, Брюссель Вашингтонни расман хабардор қилмаган бўлса-да, музокаралар тўхтатилган.
 
Агар Америка томонининг қараши, президентлик сайловидан кейин ҳам ўзгармаса, Трансатлантика эркин савдо келишуви ҳам бўлмайди, деб таъкидлаган Габриэль.

Аввалроқ, Франция ташқи савдо масалалари бўйича давлат котиби Маттиас Фекль, расмий Париж Европа Комиссиясидан АҚШ ва ЕИ мамлакатлари ўртасида эркин савдо ҳудудини ташкил этиш бўйича музокараларни бутунлай тўхтатишни талаб қилишини билдирган эди. 

Июль ойи ўрталарида, Франция ҳукуматининг Европа ишлари давлат котиби Арлем Дезир, Трансатлантика эркин савдо ва инвестициялар келишуви 2016-йилда имзоланмаслигини маълум қилганди. 


 

Top