08:42 / 30.08.2016
3481

Ливия қирғоқларида 6,5 мингга яқин муҳожир қутқариб қолинди

Ливия қирғоқлари яқинида Ўрта Ер денгизида Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати 6,5 мингга яқин муҳожирни қутқариб қолди.

Таъкидланишича, қутқариб қолинган муҳожирларнинг кўпчилиги Эритрея ва Сомали давлатларидан бўлган. 

Маълум қилинишича, операция Сабрата шаҳридан 20 км узоқликда ўтган. Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ҳарбий-денгиз флоти кемаларини қўллаган ҳолда бир кунда 40 га яқин қутқарув операцияси ўтказган.

 

Top