Жаҳон | 20:08 / 30.08.2016
4567
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Обама G20 саммитида учрашади

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обама G20 саммити вақтида учрашадилар, деб айтди Путин матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Кўринишича, Россия ва АҚШ президентлари G20 саммитида барибир учрашадилар", деб айтди Песков ва икки етакчининг алоҳида учрашуви мустақил ҳал қилинишини айтди.  

G20 саммити Ханчжоуда 4-5 сентябрда бўлиб ўтади, саммитнинг мавзуси "Инновацион, соғлом, ўзаро боғлиқ ва инклюзив жаҳон иқтисодиётини қуриш" бўлади.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид