Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google компанияси Uber’нинг арзон рақобатчисини ишга туширмоқда
Google компанияси Сан-Францискода Uber такси хизматининг арзон рақобатчисини ишга туширмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Жорий йилнинг май ойида компания Waze навигацион дастури негизида ишлайдиган хизматни бир неча минг фойдаланувчи учун ишга туширганди. Энди эса компания уни Сан-Францискода барча фойдаланувчилар учун ишга туширмоқчи.
Google хизмати Uber ва Lyft’дан фарқли равишда, йўловчиларга уларнинг йўллари билан бир бўлган ҳайдовчини ушлашга ёрдам беради. Компания фойдаланувчиларга энг паст нархни таклиф қилмоқда, чунки ҳайдовчи фақатгина бензин учун ҳақ тўлайди.
Шунингдек дастурнинг исталган фойдаланувчиси Waze ҳайдовчиси бўлиши мумкин ва у Uber ва Lyft’даги каби компания ходими бўлмайди. Дастурнинг ҳозирда 65 млн фойдаланувчиси бор. Улар бир-бирларига йўлдаги тирбандликлар ва бошқа воқеалар ҳақида хабар берадилар.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026