18:48 / 31.08.2016
5467

Левандовски «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски яна бир марта Мадриднинг «Реал» жамоасига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

Европада янги мавсум бошланишидан аввал нашрлар Польша терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчининг агенти Цезари Кухарски испанс гранди вакиллари билан учрашгани ва трансфер бўйича музокара ўтказгани ҳақида хабарлар тарқатганди.

«Мени ҳозирда бу масала умуман қизиқтирмайди. Мен ҳар куни мени ўз сафида кўриш истагида бўлган клублар ҳақида эшитаман.

«Бавария» мени сотмаслиги ҳақида расман маълум қилган. Шу туфайли «Реал»га трансфер қилинишим мавзусини ёпиш керак.

Мен Карло Анчелоттининг ишонч билдиришини қадрлайман, унинг ишончи кўп нарсани англатади. Анчелотти келиши биланоқ, менинг жамоада қолишим ҳақида маълум қилгани, мен учун фахрлидир», - дея Левандовскининг сўзларини келтиради Sport Bild.

Манба: Tribuna.uz

Top