Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА The Best соврини учун номзодларни эълон қилди. Левандовски, Месси, Роналду, Бензема даъвогарлар орасида
ФИФА 2021 йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган The Best соврини учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, Карим Бензема («Реал Мадрид»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед»), Эрлинг Ҳоланд («Боруссия» Дортмунд), Жоржиньо, Нголо Канте (иккиси ҳам – «Челси»), Роберт Левандовски («Бавария»), Килиан Мбаппе, Лионель Месси, Неймар (учаласи – «ПСЖ») ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») ФИФАнинг бош совринига даъвогарлик қилмоқда.
Маълумот учун, ушбу номинация ғолиби миллий жамоалар бош мураббийи, сардорлари ва маҳаллий федерациялар матбуот котиблари ўртасида овоз бериш якунларига кўра аниқланади. Сўровнома бугун, 22 ноябрдан бошланиб, 10 декабрга қадар давом этади.
Мавзуга оид
19:17 / 12.07.2026
Инфантино яна ЖЧ иштирокчилари сонини ошириш ғояси ҳақида гапирди
19:28 / 08.07.2026
Афсоналарнинг кўз ёшлари ва Трампни тролл қилган Белгия. ЖЧда 1/8 финалнинг асосий воқеалари
14:43 / 07.07.2026
Трамп Инфантинодан Балогунга жазони бекор қилишни сўраганини тан олди
10:56 / 07.07.2026