Спорт | 13:25 / 17.06.2017
16054
1 дақиқада ўқилади

«Реал» ўйинчилари Роналдунинг жамоани тарк этишидан мақсадини билдиришди

Мадриднинг «Реал» жамоаси аъзолари клуб ҳужумчиси Криштиану Роналду билан боғлиқ сўнгги воқеаларни эътиборсиз қолдиришмади. Дастлаб испан ва португал ОАВ Роналду «қироллик клуби»ни тарк этиши, бу ҳақда аллақачон жамоа президенти Флорентино Пересга айтгани ҳақида ёзишди. Кейинроқ, Роналду бу ҳақда Португалия термасидаги сафдошларига айтгани, унинг бу қарори муҳокама қилинмаслиги ҳақида сўзлар пайдо бўлди. 

Marca нашрининг ёзишича, «Реал» ўйинчилари буларнинг барини ўзаро муҳокама қилишган ва бу борада ўз қарашларига эга. Хусусан, уларнинг фикрича, Бу Роналдунинг Испания гранд жамоасида юқорироқ маошга эга бўлиш учун стратегиясидир. Футболчиларнинг ишонч билдиришларича, Роналду ўз мақсадига етишса, тинчиб қолади.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид