Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жон Нэшнинг Нобель медали тақдирига ойдинлик киритилди
Америкалик математик Жон Нэшга тегишли Нобель мукофотининг кўкрак нишони 17-октябрь куни кимошди савдосида сотилади. The New York Times газетасининг ёзишича, савдолар Sotheby's кимошди савдо уйи томонидан ташкил этилади.
Хабар қилинишича, медаль савдосидан 2,5-4 млн доллар ишлаш мумкин. Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотини олган Нэш 2015-йилда автоҳалокатда вафот этганди. У, «Ақллар ўйини» фильмидан сўнг, кенг оммага танилган.
Айтиш жоизки, Нэшнинг медали сўнгги йилларда аукцион савдоларда сотилаётган биринчи Нобель мукофоти бўлмайди. Хусусан, 2013-йили ДНК тузилмаларини биринчи бўлиб кашф қилган Фрэнсис Крикнинг медали 2,5 млн долларга сотилган эди.
Мавзуга оид
14:27 / 23.12.2025
«Самарадор» МЧЖ Транспорт вазирлиги биносини сотиб олди
07:58 / 18.12.2025
450 млн долларлик рекорд: аукционлардаги энг қиммат 20 та санъат асари
18:39 / 05.12.2025
Кимошди савдосида энг қиммат нархда сотилган автомобил маълум бўлди
14:56 / 29.10.2025