Жаҳон | 02:41 / 03.09.2016
14516
1 дақиқада ўқилади

Пан Ги Мун Ўзбекистон халқига ҳамдардлик изҳор этди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг вафоти ҳақидаги хабардан чуқур қайғудалигини билдирди ва марҳумнинг оиласига, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизматида маълум қилинган.

"Бош котиб Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қаршилади. У президент Каримовнинг оиласига, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига чуқур таъзия билдиради", дейилган хабарда.

БМТ раҳбари Ислом Каримовнинг Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақавий ва глобал хавфсизликни кучайтириш, шунингдек, 2009 йилда кучга кирган Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд шартномасининг илғор ташаббускори эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бош котиб БМТнинг Ўзбекистон ҳукумати ва халқи билан келгусида ҳам яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканини тасдиқлади.

Мавзуга оид