Жаҳон | 04:15 / 04.09.2016
5317
1 дақиқада ўқилади

Мексикада ҳарбийлар ва жиноятчилар орасидаги отишмада 11 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг шимоли-шарқидаги Нуэво-Ларедо шаҳрида ҳарбийлар 10 жиноятчини йўқ қилди, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

Жиноятчилар ҳарбий патрулга ҳужум қилган. Босқинчилардан 8 нафари отишма вақтида йўқ қилинган, 2 нафари воқеа жойидан яширинишга муваффақ бўлган. Бироқ кейинроқ ҳарбийлар уларни ҳам аниқлашган.

Отишма вақтида шунингдек воқеа жойидан автомобилда ўтиб кетаётган бир аёл ҳалок бўлган.

Полиция ходимлари босқинчилар шахсини аниқлаштирмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид