23:47 / 06.09.2016
9539

Ақлли тасма билан бармоқлар орқали қўнғироққа жавоб бериш мумкин

Sgnl — бу ақлли соат тасмаси бўлиб, у бармоқни қулоққа қўйган ҳолда қўнғироқларга жавоб беришга имкон беради. Бу чўнтагидан ёки сумкасидан телефонни чиқаришга эринувчи ёки имкони йўқ инсонларга жуда яхши қулайлик яратади. Гаджетда қўлланилган технология янги эмас, у айрим смартфонларда, жумладан, рамкасиз Sharpда қўлланилади. Овозли тебранишларни узатиш қулоққа тегилган вақт товушни кучайтирувчи қўл кафти орқали амалга ошади. Шунингдек атрофдагилар телефондаги суҳбатни эшита олмайди. Билагузукда шовқинни камайтириш тизими мавжуд. Уни sim-карта билан жиҳозланган смарт-соатлар билан, оддий соатлар билан биргаликда ҳамда ОС Android 4.4 ёки iOS 8 бошқарувидаги смартфонлар учун Bluetooth-браслет сифатида ҳам ишлатса бўлади.

Абонентлар билан қайта алоқа қурилма ичига ўрнатилган микрафон орқали амалга ошади. IP56 стандарти бўйича ҳимоя мавжуд.

Кутиш режимида Sgnl 7 кун ишлайди, тўхтовсиз суҳбат режимида — 4 соат. Аккумулятор зарядини тўлиқ тўлдириш учун бир соат етади. Фойдаланувчиларнинг жисмоний фаоллигини кузатиш учун фитнес-трекер функцияси ҳам бор. 

Фойдали аксессуар таркибига Samsung Creative Labs ижодкорлари кирувчи Innomdle Lab стартапи томонидан тақдим этилган. Sgnl нархи 129 доллардан бошланади.

Top