Жамият | 21:32 / 07.09.2016
7576
1 дақиқада ўқилади

Экстремал сувга сакрашда тошга урилишига бир бахя қолди

8booth тахаллуси остидаги экстремал АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Кристал Коув боғида Эль Морро қоясидан сувга сакрашда тошга урилишига бир бахя қолди. Ушбу ҳолат тасвирланган видеога Sploid нашри эътибор қаратди.

Эркак сувга шўнғиши учун қанча масофага сакраши кераклигини яққол мўлжаллай олмаган – буни унинг сакрашдаги реакциясидан билиш мумкин. Бироқ у соҳилбўйидаги тошларга урилмасликка муваффақ бўлган.

Эркакнинг айтишича у фақатгина тирналишлар билан кифояланиб қолган. "Бунга қандай муваффақ бўлдим? Билмайман!", деб бунга изоҳ берди эркакнинг ўзи.

Бу сакраш 8booth’нинг биринчи сувга сакраши эмас: унинг инстаграмида шунга ўхшаш бошқа кўплаб видео ва фотоларни учратиш мумкин.

Баъзида у сакраш учун жой топиш вақтида қаршиликка учрайди.

Мавзуга оид