Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвардиола ўзининг Моуриньо билан рақобати хусусида фикр билдирди
«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Манчестер дербиси арафасида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
«Агар Моуриньо мени ўйиндан кейин бирга ичишга таклиф этса, мен буни бажонидил қабул қиламан. Мен кўп марта айтганман, унга ҳамиша ҳурмат билан қараганман. Ҳамиша ўз ҳамкасбларимдан, рақибларимдан ўрганишга ҳаракат қиламан. Мен Моуриньодан ҳам ўрганганман. Жозе Бобби Робсон билан ишлаганида менинг мураббийим эди.
Мадриддаги охирги учрашувимиз, мен ўшанда «Барселона» бош мураббийи эдим, оддий бўлмаганди. Лекин биз Моуриньо билан 2-3 ҳафта олдин премьер-лига мураббийлари учрашуви вақтида кўришдик ва озроқ гаплашдик. Мен ўшанда Роналд Куман ва Тони Пулис билан ҳам суҳбатлашдим. Барчаси кўнгилдагидек бўлди. Бизнинг душманларча рақиблигимиз ҳақидаги гапларни журналистлар ўйлаб топишган», – деган мураббий.
«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги дерби баҳси 10 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
15:36 / 09.04.2022
Манчестер – Ливерпуль тўқнашуви: Клопп Гвардиола меҳмони, «МЮ» «Эвертон»га қарши
12:13 / 16.11.2021
«Рома»даги асосий мақсад, Моуриньонинг бошқалардан фарқи, «Пахтакор»га ўтмагани, Бабаян, Купер, Абрамов ва Катанец даври таққоси – Шомуродов билан интервью
08:11 / 30.09.2020
Моуриньо-Лэмпард тортишуви. Мураббийлар вазиятга изоҳ беришди
23:01 / 25.03.2019