Жамият | 16:06 / 11.09.2016
17266
1 дақиқада ўқилади

Кун фотоси: Тақдирга тан берган буқа матадор қаршисида

Испаниялик машҳур рассом Гойи шарафига номланган Гойеск шаҳридаги коррида вақтида олинган сурат. Унда матадорнинг ҳаракатларини бепарво кузатиб турган, унга ташланишни истамай турган буқа ҳамда ўз мақсадини амалга ошириш учун ўзини минг кўйга солаётган матадор тасвирланган.

Бугун Испанияда минглаб одамлар пойтахт шаҳар Мадрид кўчаларига чиқиб, анъанавий буқа жангини, шу жумладан, корридани тўхтатишни талаб қилди.

Норози фуқаролар буқа жанглари бешафқатлик мактаби ҳамда миллат учун шармандалик экани таъкидланган шиорларни кўтариб чиқишган.

Июнда Кастилия ва Леон ҳукуматлари буқаларни фестивалларда ўлдиришни тақиқлаб қўйганди. Бироқ шунга қарамай Испанияда ҳар йили 2 мингга яқин шундай жанглар уюштирилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид