Жаҳон | 00:15 / 03.09.2019
10739
1 дақиқада ўқилади

Испанияда буқа 17 кишини яралади

Фото: Reuters

Испанияда миллий эрмак ҳисобланган “энсьерро” – “буқалар югуриши” вақтида 17 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Vanguardia нашри хабар берган. 

Воқеа Жирона вилоятининг Видререс шаҳрида юз берган. Югуришга тайёрланаётган буқа номаълум сабабларга кўра тўсиқ устидан сакраб, трибуналардаги одамлар томон бостириб борган. Саросима ва тиқилинч вазиятни янада оғирлаштирган.

Натижада полиция қурол қўллаб, буқани отиб ташлашига тўғри келган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид