Light | 18:23 / 13.09.2016
53023
2 дақиқада ўқилади

Қайси тиш ювиш пастаси самаралироқ

Тишларни тозалаш фойдали, албатта, лекин кариеснинг олдини олиш учун паста фторли бўлиши лозим. 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар иштирокида ўтказилган стоматологик тадқиқот натижалари бу минералнинг кариесни даволашдаги самарасини тасдиқлади. Шундай экан, тишларни бир кунда икки маротаба таркибида фтор бўлган тиш пастасида ювган яхши. 

Шуни таъкидлаш жоизки, гингвитда фторли паста ёрдам бермайди, аммо эмалнинг бузилишидан ҳимоя қилади. 

Қайси тиш чўткаси яхшироқ

Электрон тиш чўткалари оддийларидан бир неча баробар қиммат, бироқ у гингвит билан курашишда самара бериши маълум бўлди, тадқиқот натижалари буни тасдиқлади. 

Тишларни бир кунда неча марта тозалаш лозим

Сизларга маъқул келадиган яна бир омил. Тишларни ҳар таом истеъмолидан кейин тозалаш ҳақиқатда фойдали эканлиги тасдиқланмади. Ҳаттоки бунинг зарарли эканлиги ҳақидаги фикрлар ҳам бўлди. Хуллас, на униси, на буниси ўз исботини топмади. 

Тишларни профессионал тозалаттириш керакми

Баъзи стоматологлар бир йилда икки марта тишларни силлиқлаш ва уларга сайқал бериш ёки профессионал тозалаттиришни тавсия қилишади. Бироқ бу жараён ҳаммага ҳам мумкин эмас: бу кимлардадир аллергияни қўзғатиши ёки милкларни қонатиши эҳтимоли мавжуд.

Қиммат пломбами ёки арзони

Стоматологлар кўпинча қиммат пломба қўйишни таклиф қилишади. Ўтказилган тадқиқот эса улар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқлигини кўрсатди. 

Шуни тан олиш керакки, тишлар соғлигини назорат қилишнинг ҳар доим ҳам уддасидан чиқа олмаймиз. Организмнинг умумий ҳолатига таъсир қилувчи генетик мойиллик ва сўлак таркиби ҳам бунда катта аҳамиятга эга. 

Бу оғиз бўшлиғини парваришлашни тўхтатиш керак, дегани эмас, диққатни ҳақиқатда самарали натижа берувчи омилларга қаратиш лозимлигига ишорадир. 

Мавзуга оид