Жаҳон | 12:26 / 13.09.2016
6803
1 дақиқада ўқилади

Покистонда байрам ибодати вақтида портлаш юз берди

Покистоннинг Шикарпур шаҳрида байрам ибодати вақтида юз берган портлаш оқибатида камида 10 киши жабрланган. Улардан 2 нафари полициячилар эди.

Dawn нашри маълумотига кўра, ҳужум 4 нафар худкуш террорчи томонидан содир этилган. Террорчилардан бири ўзини портлашган, яна бир террорчи воқеа жойидан қочиб кетган.

Икки террорчи эса мақсадига эриша олмаган, полиция гумондорлардан бирини қўлга туширган, яна бир гумонланувчи қочишга уринганида отиб ташланган.

Жабрланувчилар яқин ҳудудда жойлашган шифохонага жойлаштирилган.

Мавзуга оид