Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Porsche 2017 йилда биринчи универсал моделини тақдим қилади
2017 йил баҳорида Женева автосалонида Porsche компанияси тарихидаги биринчи универсал – Panamera’нинг жаҳон премьераси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Автомобиль савдода тақдимотдан кейин кўп ўтмай пайдо бўлиши керак. Моделнинг номларидан бири Porsche Panamera Sport Turismo бўлиши мумкин. Универсал хетчбэк билан бир хил двигателларга эга бўлади, машиналар фақатгина кузови кўриниши бўйича фарқ қилади.
Porsche Panamera’нинг янги авлоди 2016 йил июнида Берлинда намойиш қилинган. Модель янгиланган дизайн ва яхшиланган технологиялар олган.
Аввалроқ Porsche Парижда Panamera 4 E-Hybrid гибрид моделини намойиш қилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:34 / 27.04.2026
Тарихдаги энг қудратли Porsche электромобили тақдим этилди
09:13 / 31.10.2025
Volkswagen’нинг бир чоракдаги зарари 1 миллиард евродан ошди
12:12 / 18.10.2025
Porsche компаниясини McLaren собиқ бош директори бошқаради
15:07 / 26.07.2025