Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung Galaxy Note 7 учун янги дастурий таъминотни ишга туширмоқда
Samsung компанияси янгиланган дастурий таъминот ишга туширилишини эълон қилди. Мазкур ДТ жанубий кореялик фойдаланувчиларга аккумуляторнинг тўсатдан ёниб кетиш ҳолатидан хавфсирамаган ҳолда Galaxy Note 7 телефонидан фойдаланишга ёрдам беради. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.
Янгиланиш Galaxy Note 7 аккумуляторига бор-йўғи 60 фоизгача қувват олишга имкон беради, шу тариқа ёнғин ҳолати бартараф этилади ва телефон ёниб кетмайди. Бу ўз қурилмасини қайтариб бера олмаган фойдаланувчиларни кутилмаган ҳолатдан ҳимоялайди.
Янгиланган ДТ 20 сентябрь куни Жанубий Кореяда чиқади. Ундан қачон бошқа давлатлардаги Samsung қурилмаси фойдаланувчилари ҳам фойдаланиш имконига эга бўлиши ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
13:42 / 02.12.2025
Samsung ўзининг биринчи уч букланадиган Galaxy Z TriFold смартфонини тақдим этди
22:27 / 01.11.2025
Смартфонлар бозорида 2025 йил етакчилари аниқланди
14:14 / 31.10.2025
Android iPhone’дан хавфсизроқ чиқди — Google янги тадқиқот натижаларини эълон қилди
13:10 / 29.10.2025