20:04 / 15.09.2016
9563

Уч карра “Оскар” мукофоти соҳиби Оливер Стоун 70 ёшни қарши олди

Оливер Стоун — Америка Қўшма Штатларининг энг жанжалкаш маданий арбоби ва энг ажабтовур таржимаи ҳол эгаси. Режиссёр Нью-Йоркда таваллуд топган, Йель университетида таҳсил олган, аммо ўқишни ташлаб, Жанубий Вьетнамга саёҳатга отланган, сўнг Америкага қайтиб, Мексикага йўл олган ҳамда яна АҚШга қайтган. У бир йил Вьетнамда армия сафида хизмат қилган. Армиядан қайтгач, яна ўқишга киради – бу сафар Оливер Нью-Йорк университетида Мартин Скорсезедан сабоқ олади. У 1971 йилда Вьетнам уруши ҳақидаги қисқа метражли фильмда роль ижро этади. 80-йилларнинг ўрталарига қадар Стоун жангари ва детектив фильмлар сценарийларини ёзади. 1986 йилда ўзининг илк “Сальвадор” филмини яратади, шундан сўнг машҳур Вьетнам трилогияси, кейин эса – Жанубий Америкадаги “чап режимлар” ҳақидаги ҳужжатли фильмлар, Фидель Кастро, Уго Чавес, Эво Моралисе ва АҚШнинг бошқа аёвсиз танқидчилари тўғрисидаги фильмлар яратилади. Оливер Стоуннинг президент Кеннедининг ўлими ҳақидаги “Далласдаги отишмалар” фильми жамиятда катта шов-шувга сабаб бўлади. Унда Стоун бу жиноятнинг оммага маълум қилинган версиясини инкор этиб, ўз вариантини илгари суради: унинг фильмида Кеннеди йирик корпорациялар ва сиёсий кучларнинг фитнаси натижасида ҳалок бўлади. Дангаллик ва жасорат Оливер Стоуннинг ижодига хос. Ана шу хислатлар унга шон-шуҳрат, эътироф ва учта “Оскар” мукофотини олиб келди. 

 “Сноуден” фильми премьерасида (2016)

 

Торонтодаги кинофестивалда (2016)

Венесуэла президенти Уго Чавес билан “Чегарадан жануб томон” фильми намойиши олдидан (2009)

 “Буш” фильми тақдимотида Роман Полански билан (2008)

 “Буш” фильми съёмкасида (2008)


“Александр” фильми съёмкасида актёр Колин Фаррел билан (2004)


“Эгизак миноралар” фильми съёмкасида актёр Николас Кейж билан (2006)


LL Cool J хип-хоп хонандаси, актёр Аль пачино ва Оливер Стоун (1999)


Оливер Стоун ва субқўмондон Маркос (1996)


Лос-Анжелесдаги интервьюда (1990)

“Оскар” мукофоти (1990) топширилишининг 62-маросимида “Тўртинчи июлда дунёга келган” фильми (1989) ғалабасидан кейин 


 “Олтин глобус” мукофотини (1979) топшириш маросимида “Тунги экспресс” (1978) фильми ғалабасидан кейин

Top