Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева болалар учун миллий контент яратувчиларини қўллаб-қувватлади
Миллий контент ишлаб чиқарадиган, халқимизнинг руҳи ва қадриятларини ҳис этадиган янги авлодни тарбиялаш соҳа келажаги учун жуда муҳим, деди у.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева болалар учун миллий контент яратувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлади.
«Болалар учун миллий контент яратиш аввало ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашдан бошланади. Чунки миллий контент ишлаб чиқарадиган, халқимизнинг руҳи ва қадриятларини ҳис этадиган янги авлодни тарбиялаш соҳа келажаги учун жуда муҳим.
Яқинда «Ренессанс» болалар оромгоҳида ташкил этилган ижодий мулоқот ва маҳорат дарслари ёш истеъдодлар ҳамда соҳа мутахассислари ўртасида ижодий кўприк вазифасини ўтади. Профессионаллар ўз тажриба ва билимлари билан ўртоқлашди, ёшлар эса креатив ғоя ва лойиҳаларини тақдим этишди.
Бундай самарали ва илҳомлантирувчи лойиҳаларни мамлакатимизнинг турли ҳудудларида мунтазам ўтказиб бориш зарур. Чунки юртимизда ҳақиқий истеъдодлар кўп, уларга имконият ва йўл кўрсатадиган устозлар керак», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
21:45 / 09.07.2026
Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди
17:16 / 01.07.2026
«Тамерлано» операси Парижни забт этди - Саида Мирзиёева
18:37 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашди
08:17 / 30.06.2026