Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси яна тенгсиз
УЕФА расмий сайти ўтказган сўровномага кўра, “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар Лигасида 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Мухлислар ўртасида бўлган сўровномада Месси 38 фоиз овоз тўплашга эришди. У “Бавария” ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих (27%), “Лестер” хавбеки Риёз Маҳрез (15 %)ларни ортда қолдирди. Кучли бешликни Аркадиуш Милик (“Наполи”, 9%) ва Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 6 %)лар якунлаб беришди.
Эслатиб ўтамиз, Месси “Селтик” билан учрашувда (7:0) уч маротаба гол киритди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Мавзуга оид
11:38 / 17.02.2026
«Барса» дербида ютқазди ва пешқадамликни бой берди
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
12:34 / 04.02.2026
«Арсенал» финалга чиқди, «Албасете» «Барса»га ҳам муаммо туғдирди. Кун ўйинлари
12:17 / 01.02.2026