08:26 / 17.09.2016
6953

Буюк Британия Европа Иттифоқининг ягона армия яратишга уринишини блоклайди

Буюк Британия Европа Иттифоқининг аъзоси бўлиб қолар экан, Умумевропа армиясини яратишга уринишларни блоклайди. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазирлиги Майкл Фэллон Times журналига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

Фэллон шу тариқа Франция ва Германиянинг умумий армия яратиш режаларига изоҳ берди. Бу армия НАТОга рақобатчи бўлиши айтилмоқда.

Таъкидланишича, Европа Иттифоқи давлатлари етакчилари Братиславадаги саммит давомида муҳокама қилган ҳужжатга кўра, Еврокомиссия декабрда Европа Иттифоқи учун умумий қуролли кучлар яратиш таклифини билдирмоқчи, у бўйича қарорни эса 2017 йил июнида қабул қилиш режалаштирилмоқда. 

 

Top