МДҲ давлат раҳбарлари Ислом Каримов хотирасини ёдга олишди
МДҲнинг Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган юбилей саммитида ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини ёдга олишди. Шундан сўнг, давлат раҳбарларининг кенг таркибдаги мажлиси бошланган.
«Сентябрь ойи бошида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳаётдан кўз юмди. Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев таклифига биноан биз қардош Ўзбекистон халқига мурожаатимизни йўллашга қарор қилдик. Биз, Ўзбекистон халқини президентлик сайловларини тинч ва барқарор вазиятда ўтказиб олиш ҳамда Ислом Каримов бошлаб берган йўл давом этиши учун бирдам бўлишга чақирамиз», - дея қайд этган Алмазбек Атамбаев.
Мавзуга оид
17:01 / 08.11.2024
Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
17:05 / 04.11.2024