15:59 / 17.09.2016
6324

Юмшоқ томли Аston Martin DB11 моделининг илк суратлари пайдо бўлди

Aston Martin компанияси DB11 суперкарининг— Volante номи билан ишлаб чиқарилувчи томи очиладиган русумини намойиш этди. Компания шу пайтгача томи ёпиқ ва ён ҳамда устига ниқоблар ёпиштирилган прототипи суратларини автоҳаваскорлар эътиборига ҳавола қилган эди. Модель расман 2018 йил баҳоридан ишлаб чиқарила бошланади. 

DB11 купеси шу йилнинг март ойида тақдим этилганди. У, «Астон»нинг биринчи турбо двигателига эга модели бўлди. Суперкарга 5,2-литрли, 12 цилиндрли, 608 от кучига эга мотор жойланди. Машинанинг узатмалар қутиси 8 босқичли ZF автоматикаси бўлиб, машина орқа ўқига ўзи блокланадиган дифференциал ҳамда оғирлик кучини назорат қилувчи тизим ҳам жойланган.  

Бундай машина 3, сонияда «юз»га чиқа олади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 322 кмни ташкил этади. 

Астон Мартин DB11 модели шу йилнинг тўртинчи чорагидан Европада тўпламига қараб, 204,9 минг евродан сотила бошланади. 

Top