Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий тармоқда Samsung’нинг янги смартфони сурати пайдо бўлди
Ўтган ҳафтада Хитойда маълумотлари пайдо бўлган янги буклама смартфон -Samsung Galaxy Folder 2 сурати ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Бу ҳақда Sammobile хабар берган.
SM-W2017 сурати дастлаб Weibo микроблоглар хизматида тарқалган.

Sammobile маълумотига кўра, янги смартфон дисплейи - 4,2 дюйм (Super AMOLED). Ташқи жиҳатдан буклама қурилма Galaxy J арзон линия смартфонларини эслатади.
Galaxy Folder 2 тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 64 Гб ички ва 4 Гб тезкор хотира, 12 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга.
Қурилма Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.
Смартфоннинг расмий нархи эълон қилинганича йўқ, аммо унинг 300 доллар атрофида сотувга чиқиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
08:30 / 09.06.2026
Ўз давридан минг йиллар олдин яратилган 8 технология
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
22:36 / 21.05.2026