00:08 / 18.09.2016
5827

Нью-Жерсидаги портлаш жойида яна битта бомба аниқланди

АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги хайрия марафони бошланиши олдидан қўлбола портловчи қурилманинг портлаши юз берган жойда полициячилар иккинчи портловчи қурилмани аниқладилар, деб маълум қилди округ прокурори идораси вакили.

Таъкидланишича, айни вақтда иккинчи портловчи қурилма портлаган-портламагани номаълум.  

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари воқеа жойида учинчи бомбани қидиришмоқда.

Аввалроқ марафон олдидан портлаш юз бергани маълум қилинганди.

Top