Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар кабутарларнинг сўзларни ўқий олиш хусусиятини исботлашди
Янги Зеландиянинг Отаго университети олимлари илк маротаба кабутарларнинг ёзилган сўзларни ўқий олиш хусусиятини исботлашди. Уларнинг имкониятларига бағишланган тадқиқот PNAS журналида чоп этилди.
Олимлар кабутарлар рамзларни ўқишда "орфографик" хусусиятларни намоён этишини исботлашди. Тадқиқотда кабутарларни экранда тўрт инглиз ҳарфидан иборат сўзлар кўринганда тумшуғи билан унга тегишга ёки сўз ясамайдиган тўрт ҳарф (масалан, URSP) пайдо бўлса, махсус рамзга тегиш ўргатилди. Олимлар аста-секинлик билан сўзларни қўшиб бориш орқали кабутарларга 58га яқин сўзни ёд олдиришди - фақатгина ақл салоҳияти 35 кўрсаткичига тенг кабутар шунча сўзни ёд олган, қолган кабутарлар ўртача 43та сўзни эслаб қолишган.
"Инсонлардан 300 миллион йиллик эволюция билан фарқ қилувчи ва мутлақо бошқача мия тузилишига эга кабутарлар орфографияда ҳайратланарли натижа кўрсатишди", - деди тадқиқот ҳаммуаллифи Ўнур Гунтуркун.
Мавзуга оид
11:30 / 10.12.2025
Янгиланган прогноз: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши мумкин
18:30 / 30.11.2025
Орол денгизининг қуриган тубида илмий-тадқиқот станцияси иш бошлади
09:43 / 29.11.2025
Ўзбекистонлик олимлар ёқилғисиз “яшил иссиқхона” технологиясини яратди
07:16 / 20.11.2025