20:33 / 20.09.2016
7632

Emirates авиакомпанияси ўринларни банд қилиш учун қўшимча тўлов жорий қилди

БААнинг Emirates авиакомпанияси чипталарни олдиндан буюртма қилишда қўшимча тўловларни жорий қилди. Бу тўловлар 3 октябрдан қабул қилинади, деб хабар қилмоқда The National.

Компанияда қайд этишларича, икки ёшдан кичик болалар ва улар билан бирга шахслар тўловдан озод этилади. Emirates раҳбариятининг қайд этишича, қўшимча тўловлар арзон тоифадаги чипталарнинг энг арзон турларига доир бўлиб, парвоз давомийлигига боғлиқ равишда фарқланади. 

Унча узоқ бўлмаган парвоз учун бу қиймат бир кишига 50 дирҳамни (14 доллар), 2 ёшдан катта бола учун — 25 дирҳам (7 доллар)ни ташкил этади. Бу рақамлар ўрта масофалар учун 100 дирҳам (27 доллар) ва 50 дирҳам (14 доллар) этиб белгиланган. Узоқ масофаларга учиш учун қўшимча равишда 150 дирҳам (40 доллар) ҳамда 75 дирҳам (20 доллар) тўлаш керак бўлади. 

 

Top