Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама Россияга қўшни давлатлар ишига аралашмасликни маслаҳат берди
АҚШ президенти Барак Обама Россияга ташқи сиёсатни юргазиш борасида маслаҳат берди. Обаманинг бу ҳақда БМТ Бош ассамблеясида 20 сентябрда айтган сўзлари Yahoo News томонидан келтирилмоқда.
"Империялар даври ортда қолди, бироқ Россия куч билан аввалги маҳобатини тиклашга уринмоқда. Россиянинг ўзига қўшни давлатлар ишига аралашуви балки мамлакат ичида яхши қабул қилинар, балки миллатчилик алангасини қўллаб-қувватлар, бироқ вақт ўтгач, бу унинг чегараларини заифлаштириб, хавфсизлик даражасини камайтиради", деб айтди Обама.
Ғарб ва дунёнинг бир қатор давлатлари Россияни Украина шарқидаги ихтилофга аралашувда айбламоқда. Бу ерда маҳаллий айирмачилар Киевдан мустақил иккита республика яратишганини эълон қилишган. Москва эса бу ихтилофга алоқадорлигини қатъиян инкор қилиб келади.
Мавзуга оид
18:33 / 17.07.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
13:30 / 17.07.2026
Евгений Хмара Украина мудофаа вазири лавозимига номзод бўлди
10:42 / 17.07.2026
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40 / 17.07.2026