22:30 / 21.09.2016
14083

iPhone 7 Plus’дан ўзиб кетган смартфонлар

iPhone 7 Plus Apple’нинг оптик зум ва икки камерали  биринчи смартфонига айланди. Бундан ташқари, «оддий» iPhone 7 «плюс» каби 3,5 мм аудиотешикдан озод бўлди — қулоқчинларни эндиликда Lightning порти орқали улаш мумкин. Бироқ мазкур инновациялар «эски янгилик»га айланган эди. Сабаби, бу барча хусусиятлар бошқа брендларнинг Android-смартфонларида бор. 

Эътиборингизга Apple’дан аввал юқоридаги ажойиб ва янги хусусиятларни ўз қурилмасида қўллаган смартфонлар рўйхатини келтирамиз. 

Иккита камера
iPhone 7 Plus 12 Мпли иккита фотомодулга эга бўлди, бироқ уларнинг ойнаси турлича. Объективлардан бири кенг бурчакли (28 мм), бошқаси – узоққа отадиган (55 мм). 

LG G5

LG компания ҳам G5 смартфонига иккита камера ўрнатди. Бунда модуллардан бири 16 Мп, иккинчиси  – 8 Мп. Кўриш бурчаги – 78 ва 135 даража. Шундай қилиб  LG G5 «оддий» фото ва кенг бурчакли суратга олиш имконига эга. 

LG G5
•  Процессор: Qualcomm Snapdragon 820
•  Экран диагонали: 5.3 "
•  Фото имконияти: 16 Мпикс
•  Оператив хотира: 4 ГБ

LG G5 SE

G5 флагманининг кичик талқини ҳам 16 Мп ва 8 Мп фотомодулили икки камерага ҳамда имкониятларга эга.

LG G5 SE
•  Процессор: Qualcomm Snapdragon 652
•  Экран диагонали: 5.3 "
•  Фото имконияти: 16 Мпикс
•  Оператив хотира: 3 ГБ
.
LG X cam

Мазкур қурилма ҳам иккита камерага эга. Акалари каби LG X cam 120 даражали камерада (5 Мп) кенг бурчакли суратлар олиш имконига эга. Оптик масштаблаштириш ҳам мавжуд. 

LG X cam
•  ОТ: Android 6.0
•  Процессор: MediaTek MT6753
•  Оператив хотира: 2 ГБ
•  Ички хотира: 16 ГБ
•  Фото имконият: 13 Мпикс
•  Экран диагонали: 5.2 "

Huawei P9

Хитойнинг Huawei компанияси бу масалага бошқача ёндошди. P9 флагманида 12 мегапикселли RGB-матрицада битта камера жойлашган, иккинчиси – 12 мегапикселли Байер фильтрисиз монохромда. Смартфон бирданига иккита сурат олади, кейин уларни бирлаштиради. Шундай қилиб ёруғлик кучаяди ва расм янада сифатлироқ бўлади. Huawei P9 камераси афсонавий немис компанияси LEICA билан ҳамкорликда яратилган.

Huawei P9
•  ОТ: Android 6.0
•  Процессор: Huawei Kirin 955
•  Оператив хотира: 3 ГБ
•  Ички хотира: 32 ГБ
•  Фото имконияти: 12 Мпикс
•  Экран диагонали: 5.2 "

Honor 8

Мазкур қурилма ҳам икки камера тизимидан фойдаланган. Унда ҳам иккита 12 мегапикселли фотомодуль мавжуд – бири рангли, иккинчиси монохромли, – уларда ҳам таниш функциялар. 

Huawei Honor 8 32GB
•  ОТ: Android 6.0
•  Процессор: HiSilicon Kirin 950
•  Оператив хотира: 4 ГБ
•  Ички хотира: 32 ГБ
•  Фото имконияти: 12 Мпикс
•  Экран диагонали: 5.2 "

Xiaomi Redmi Pro

Хитойлик Xiaomi ҳам илғор технологияларни йўлга қўймоқда. Xiaomi Redmi Pro қурилмасига ҳам 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли ёрдамчи фотомодулга эга  иккита камера ўрнатишди. 

Xiaomi Redmi Pro 32GB
•  ОТ: Android 6.0
•  Процессор: MediaTek Helio X20
•  Оператив хотира: 3 ГБ
•  Ички хотира: 32 ГБ
•  Фото имконияти: 13 Мпикс
•  Экран диагонали: 5.5 "

 

Оптик зум
iPhone 7 Plus имкониятларидан бири бўлган иккикаррали «оптик зум» албатта, ҳайратга солади. Бироқ унданда яхшироқ катталаштириш имконияти бошқа смартфонларда ҳам мавжуд.  

ASUS Zenfone Zoom

Ҳа, унинг биттагина камераси бор, бироқ унда 3 каррали ҳақиқий зум-объектив жойлашган. 13 мегапикселли суратга олиш имконияти таркибига асферик ва призматик линзалар кирувчи Hoya япон объективидан фойдаланилган. Мана буни сурат деса бўлади.

ASUS ZenFone Zoom (2016) 64GB
•  ОТ: Android 5.0
•  Процессор: Intel Atom Z3590
•  Оператив хотира: 4 ГБ
•  Ички хотира: 64 ГБ
•  Фото имконияти: 13 Мпикс
•  Экран диагонали: 5.5 "

 

Аудиотешикнинг олиб ташланиши

Apple еттинчи қурилмасида 3,5 ммли аудиотешикдан ҳалос бўлишга қарор қилди. Сабаби, Lightning интерфейси янада сифатли ва шовқинни фаол қайтариш кучига эга. Бироқ Apple бу борада ҳам кечга қолди.

LeEco Le 2

Хитойнинг LeEco компанияси дунё бўйича илк бор  3,5-ммли аудиотешиклардан воз кечди.  Хитойликлар тинглаш учун ўзгача  CDLA (Continual Digital Lossless Audio) стандартини таклиф қилишди.

LeEco Le 2 X620 16GB
•  ОТ: Android 6.0
•  Процессор: MediaTek Helio X20
•  Оператив хотира: 3 ГБ
•  Ички хотира: 16 ГБ
•  Фото имконияти: 16 Мпикс
•  Экран диагонали: 5.5 "

LeEco Le Max 2

 

LeEco компаниясининг флагман қурилмаси ҳам аудиотешикларсиз яратилган ва  USB Type-C улагичи орқали mini-jack’да ишлайди.

LeEco Le 2 Max 32GB
•  ОТ: Android 6.0
•  Процессор: Qualcomm Snapdragon 810
•  Оператив хотира: 4 ГБ
•  Ички хотира: 32 ГБ
•  Фото имконияти: 21 Мпикс
•  Экран диагонали: 5.7 "

Moto Z

Moto Z смартфони ҳам USB Type-C порти орқали тоза овоз чиқаради. 

Lenovo Moto Z 32GB
•  ОТ: Android 6.0.1
•  Процессор: Qualcomm Snapdragon 820
•  Оператив хотира: 4 ГБ
•  Ички хотира: 32 ГБ
•  Фото имконияти: 13 Мпикс
•  Экран диагонали: 5.5 "


Moto Z Force

Синмас ShatterShield экранли ультрамустаҳкам Moto Z Force ҳам аудиотешикларсиз ишлайди.

Lenovo Moto Z Force 32GB
•  ОТ: Android 6.0.1
•  Процессор: Qualcomm Snapdragon 820
•  Оператив хотира: 4 ГБ
•  Ички хотира: 32 ГБ
•  Фото имконият: 21 Мпикс
•  Экран диагонали: 5.5 "

Top