Технология | 12:40 / 21.09.2016
4745
1 дақиқада ўқилади

Tesla S хавфсизлик тизимидаги камчиликларни тўғирлади

Хитойнинг Keen Security Lab хавфсизлик экспертлари Tesla S'нинг баъзи функцияларига масофадан кириш имконига эга бўлганидан кейин компания "хатолар устида ишлади".

Компанияда хавфсизлик тизимидаги камчиликлар бартараф қилинганини маълум қилинди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди. Мижозлар янгиланган хавфсизлик тизимини "ҳаво орқали" қабул қилишади, бу уларни сервис марказларига боришдан халос этади. 

Ўтган ҳафтада компания раҳбари Илон Маск ўзининг расмий твиттерида мижозлар 21 сентябрга қадар Tesla автопилоти учун дастурий таъминотнинг энг янги версиясини олиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақида маълум қилган Илон Маск эҳтиёткорлик билан қўшимча қилди: "Агар сўнгги дақиқаларда қандайдир муаммолар юзага келмаса, бу албатта амалга ошади". 
 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид