Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий сўров: Клинтон Трампни ортда қолдирмоқда
АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон ишонч билан республикачилар номзоди Дональд Трампни ортда қолдирмоқда, бироқ унинг машҳурлиги тобора пасайиб бораяпти, дейилади The Wall Street Journal ва NBC News телеканали ўтказган ижтимоий сўров натижасига оид ҳисоботда.
Клинтон саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ва Дональд Трамп сайловчилари хусусида аччиқ сўзларига қарамай, устунликни сақлаб қола олган. Айни вақтда, унинг учун сайловчиларнинг 43 фоизи овоз беришлари мумкин. Трамп эса 37 фоизлик кўрсаткичга эгалик қилиб турибди.
Аввалги ижтимоий сўров натижаларига кўра, Клинтонни америкаликларнинг 48 фоизи, Трампни эса 42 фоизи қўллаб-қувватлашини билдирган эди.
Бунда, сайловчиларнинг 12 фоизи президентлик пойгаси аутсайдерлари: либертариан Гэри Жонсон (9 фоиз) ва Яшиллар партияси вакили Жилл Стайн (3 фоиз) номзодини маъқул кўришмоқда. Сўралганларнинг яна саккиз фоизи ҳозирча бир тўхтамга келмаган.
АҚШ президентлик сайлови 8 ноябрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026
Эрон ҳеч қачон тажовузкорлик йўлини танламаган – Пизишкиён америкаликларга мурожаат қилди
18:01 / 02.04.2026