07:10 / 22.09.2016
4247

Пуэрто-Рикода 1,5 млн одам электр энергиясиз қолиб кетди

Пуэрто-Рикода электр энергия тақсимловчи станциядаги йирик ёнғин туфайли деярли 1,5 млн одам электр энергиясиз қолиб кетди, деб хабар бермоқда NBC.

Бундан ташқари, орол-давлатда ёнғин оқибатида светофорлар, мамлакатнинг пойтахти Сан-Хуанда шаҳар поезди ишламай қолган.

"Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда", деб айтилди мамлакат электр энергия бошқармаси хабарида.

Ёнғин жойида ўт ўчирувчилар иш олиб борганлар.

Top