09:07 / 23.09.2016
4596

7-чақириқ Россия Давлат думасига 6 та партия ўтди

18 сентябрда Россияда бўлиб ўтган сайловлар натижаларига кўра, 7-чақириқ Давлат думасига 6 та партия ўтди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раҳбари ўринбосари Николай Булаев маълум қилди.

"Единая Россия" 343 мандат, КПРФ — 42, ЛДПР — 39, "Справедливая Россия" — 23, "Родина" — 1, "Гражданская платформа" 1 мандат олди",  деб айтди Булаев.

Таъкидланишича, сайловларда якка ҳолда иштирок этган номзод бир мандат олган.

 

Top