17:25 / 23.09.2016
3960

Таиланд жанубидаги портлаш оқибатида бир неча полициячи ҳалок бўлди

Таиланд жанубидаги Ялла провинциясида бомба портлаши оқибатида уч нафар полиция ходими ҳалок бўлди ва бир нафари оғир яраланди. Бу ҳақда Voice TV телеканали хабар бермоқда.

Портлаш жума тонгида, Ялла провинциясининг Пуронг туманида юз берди. Ушбу провинция Малайзия билан чегарадош бўлиб, бу ерда 2004 йилдан бери Таиланд куч тузилмалари ва жангари-сепаратистлар билан тўқнашувлар давом этиб келади.

Бомба полиция автомобилининг кундузги патруллигида портлатилган. Телеканалнинг хабар беришича, портлаш шунчалик кучли бўлганки, бунинг оқибатида автомобиль ҳавога бир неча метр кўтарилиб тушган. Ҳалок бўлган уч нафар полициячи автомобиль ичида бўлишган.

Суриштирув ишларидан сўнг бомба масофадан туриб портлатилгани маълум бўлган.

Top