Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги отишмада камида олти киши яраланди
АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги отишмада камида олти киши яраланди, деб хабар бермоқда KTRK.
Маълум қилинишича, полиция шаҳар жануби-ғарбидаги супермаркет ёнида турган автомобилда отишма уюштирган мерганни ўлдирган.
Хьюстон шаҳри ёнғин хавфсизлигидагиларнинг маълум қилишларича, яраланган олти нафар киши яқин орадаги шифохонага олиб кетилган.
Полициянинг хабар беришича, тергов ишлари вақтида яқин кўчалардаги ҳаракатлар тўхтатилган. Матбуот хизмати маълумотига кўра эса шубҳали автомобилни текшириш учун сапёрлар гуруҳи чақирилган.
Хабарларга кўра, ўт очган шахс афроамерикалик бўлиб, револьвер билан қуролланган. Полициянинг тасдиқлашича, жиноят сабаблари аниқ эмас.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026